Пайшанба куни Ўзбекистоннинг жануби, жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дата: 14:57, 14-10-2015.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Пайшанба, 15 октябр куни Ўзбекистоннинг жануби, жанубий-ғарбида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган қисмларида бир оз ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 21-23° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 25-30° иссиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: