Пекин Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида етакчиликни сақлаб қолди

Дата: 11:31, 19-09-2019.

Тошкент. 19 сентябрь. ЎзТАГ – 2019 йил январь-август ойлари якуни бўйича Пекин Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида етакчиликни сақлаб қолди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йилнинг январь-август ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси $28433,3 млн ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан $7911,3 млнга ёки 38,6% га ошди. Бу кўрсаткичдан экспорт $12463,0 млнга (ўсиш суръати 46,7%), импорт эса $15970,3 млнга (ўсиш суръати 32,8%) етди. Ташқи савдо айланмасининг $3507,3 млнлик пассив баланси қайд этилди", - дейилади Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси хабарида.

Ўзбекистон дунёнинг 181 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошираётгани қайд этилди. Бунда жаҳон мамлакатлари орасида ташқи савдо айланмасининг энг юқори ҳажми Хитой (18,4%), Россия Федерацияси (14,5%), Қозоғистон (8,1%), Корея Республикаси (6,5%), Туркия (5,7%), Германия (2,3%) ва Қирғизистон (2,0%) билан қайд этилган.

 

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: