Пекинда ШҲТ кенгайтириш муҳокама қилинди
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – 17-20 ноябрда Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ташкилотни кенгайтириш масалалари бўйича эксперт ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ўзбек ТИВ асосланган ҳолда.
ТИВ маълум қилишларича, шу кунларда Пекинда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳам ўтказилди.
Унда ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлари) Кенгашининг шу йилнинг декабр ойида Хитойда бўлажак йиғилишига тайёргарлик ҳолати, ишчи ва эксперт гуруҳларининг турли йўналишлар бўйича октябр-ноябр ойларида бўлиб ўтган учрашувлари натижалари муҳокама қилинди.
2016-йилга мўлжалланган ШҲТга аъзо давлатлар асосий тадбирлар Режаси лойиҳасига, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида келгуси йилда ҳамкорлик Дастурларига ва ташкилот кун тартибидаги бошқа долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
ШҲТнинг 2015 йил 9-10 июлда Уфа (Россия Федерацияси) шаҳридаги саммитда ташкилотга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш, Беларусь Республикаси, Монголия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи, Арманистон, Озарбайжон, Камбожа ва Непалга мулоқот бўйича ҳамкор мақоми бериш бўйича келишувлар имзоланди.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари тотонидан 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. Кенгайтиришга қадар ШҲТ умумий ҳудуди 30 млн кв. кмга тенг бўлиб, Евроосиёнинг 60% майдонига тенг, аҳолиси сони 1 млрд 455 млн киши ёки дунё аҳолисининг тўртдан бири эга тенг эди.