Пекинда ШҲТга аъзо давлатлар МКК мажлиси бўлиб ўтди

Дата: 13:38, 17-03-2018.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 13-16-март кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари томонидан ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгаши ва Ҳукумат раҳбарлари кенгаши (бош вазирлар) бўлажак мажлисларининг кун тартиби ва якуний ҳужжатлари лойиҳалари, ташкилотнинг мазкур муҳим тузилмаларига тайёргарлик кўриш жараёни муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Миллий координаторлар 2018-йилга мўлжалланган асосий тадбирлар дастури ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Сурат манбаи: http://rus.sectsco.org/news/20160520/91126.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: