Пекинда ўзбек делегацияси иштирокида ШҲТга аъзо давлатларнинг 2019-2021 йилларда ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланди

Дата: 15:57, 25-04-2018.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – Пекинда ўзбек делегацияси иштирокида ШҲТга аъзо давлатларнинг терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш бўйича 2019-2021 йилларда ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У 24-апрел куни Пекин шаxрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошилигидаги делегация қатнашган Шанxай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги маэлисида маъқулланди.

“Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Xитой ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, ШҲТ бош котиби ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроя қўмитаси директори томонидан Циндао шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди”, - , дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Вазирлар давлат рахбарларининг Тсиндао декларацияси лойихасини маъқулладилар. Унда ШҲТ Xартиясида кўрсатилган мақсад ва тамойиллар асосида кўп қиррали хамкорликни кенгайтиришга аъзо давлатлар содиқлиги белгиланган, шунингдек, долзарб xалқаро ва минтақавий масалалар бўйича умумий позиция акс эттирилган.

“Шунингдек, 2019-2021-йилларда терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши курашда ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлиги дастури ва бошқа хужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди ва маъқулланди”, - дейилади хабарда.

Музокараларда долзарб xалқаро масалалар ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Мажлис якунига кўра турли соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қарорлар қабул қилинди.

Эслатиб ўтамизки, 23-апрел куни ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши майлисида иштирок этган делегациялар раҳбарлари Раис Си Цзинпин томонидан қабул қилинди.

Сурат манбаи: http://www.inform.kz/ru/zasedanie-soveta-ministrov-inostrannyh-del-shos-startovalo-v-pekine_a3229889

Янгилик билан ўртоқлашиш: