Пекинда ўзбек-хитой сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади

Дата: 16:39, 11-07-2014.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Бугун Пекинда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлшувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекитон ТИВдан хабар беришларича, мамлакат делегацияси Ҳамкорлик бўйича ўзбек-хитой ҳукуматлараро қўмитасининг Ҳавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича қўмитасининг учинчи йиғилишида ҳам иштирок этади.
Эслатиб ўтамизки, 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги товар айланмаси рекорд натижага етиб, $4,5 млрдни ташкил этди. Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси илк маротаба 58,3% ўсди.
Хитой маълумотларига кўра, 2017 йилга келиб иккитомонлама товар айланмаси ҳажми $5 млрдга қадар ошиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: