Пекинда Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди

Дата: 18:15, 17-08-2016.

Тошкент. 17 август. ЎзТАГ – 15 августда Пекинда (ХХР) Ўзбекистон туристик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Ўзбектуризм” МК томонидан Ўзбекистон Хусусий туристик ташкилотлар уюшмаси, Ўзбекистоннинг ХХР элчихонаси билан биргаликда ХХР Туризм бошқармаси ва Дўстлика кўмаклашиш бутунхитой уюшмаси билан биргаликда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистоннинг туристик ширкатлари, Хитой тадбиркорлик, жамоатчилик доиралари, туристик компаниялари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар”, - дейилади хабарда.

Тадбир доирасида ўзбек ва хитой туристик ташкилотлари Ўзбекистонга ХХР сайёҳлар ташрифини ташкил этишга доир музокаралар ўтказдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон туроператорлари ХХР Туризм бошқармаси Халқаро туризм бўлими бошлиғи жаноб Цуй Кэ ва ХХР Ўзбекистондаги собиқ элчиси жаноб Гао Юйшэнлар билан учрашдилар.

Эслатиб ўтамизки, ушбу тадбир Хитойда Ўзбекистон туристик салоҳиятини тақдим этиш бўйича иккинчи тадбир бўлди. Бундан олдинги тақдимот 10 августда Шанхайда бўлиб ўтган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: