Пекинда Ўзбекистоннинг ШҲТ раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарликнинг бориши кўриб чиқилди

Дата: 15:04, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – 19-21-апрел кунлари Пекин шаҳрида (Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи сиёсий муассасси матбуот хизмати.

 “Учрашув давомида Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Маданият вазирлари йиғилиши, Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви, Банклараро бирлашма кенгаши йиғилишларининг кун тартиби ва якуний ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, ўзбек томони 13-14-апрел куни бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи учрашуви якунлари тўғрисида маълумот берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: