Peng Sheng ҚК Ўзбекистонда қиймати $40 млнлик 7 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда
Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудида Хитой инвестицияларига очилган Peng Sheng кўпртармоқли компанияси Ўзбекистонда умумий қиймати $40 млнлик 7 лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълумотларига кўра, ўзбек-хитой қўшма корхонаси лойиҳалари оёқ кийимлар ва чармдан ишланган буюмлар, фитинг ва смесителлар, қулф ҳамда бошқа маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган.
Қўшма корхона директори Чжан Сьюдонгнинг сўзларига кўра, компания “Жиззах” эркин иқтисодий ҳудудига қўшни Сирдарё вилоятидаги фаолиятини кенгайтирмоқда. Ўзбекистоннинг бу ҳудуди билан Чжэцзян провинцияси ўртасида минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятида.
Peng Shengнинг Ўзбекистонга киритган инвестициянинг умумий миқдори $100 млндан ошиб кетган, ҚКда 1,5 мингдан зиёд ўзбек мутахассислари меҳнат қилишмоқда.
Компания тарафидан Peng Sheng хайрия фонди ҳам ташкил этилган бўлиб, ижтимоий лойиҳаларга $3 млн ажратилган.
Эслатиб ўтамизки, ноябрда Peng Sheng технопарки базасида ўзбек-хитой экология дўстилик парки барпо этилган эди.
Сурат манбаи: http://www.astromeridian.ru/sonnik/2373.html