Пермь нефть машинасозлиги компанияси Ўзбекистонга уран қазиб олиш учун ускуна етказиб беради
Тошкент. 28 февраль. ЎзТАГ – “Пермь нефть машинасозлиги компанияси” компаниялари гуруҳи Навоий тоғ-металлургия комбинати учун бурғулаш ускуналари етказиб бериш бўйича тендерни ютиб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Битимнинг умумий қиймати 2,4 млрд. сўмдан ошади. Жами, уран қазиб олиш учун ишлатиладиган 195 дона маҳсулот тайёрланади. Булар бурғулаш колоннасининг асосий қисмини ташкил қилувчи оғирлаштирилган ва етакчи бурғулаш трубалари, шунингдек, бурғулаш эритмаси ва қўшимча қоришмаларни (шлак) аралаштиришни яхшилашга мўлжалланган турбулизаторлардан иборат”, дея қайд этди комбинатдаги манба.
Россия компанияси Навоий ТМК учун қайрилишга ўта чидамли бўлган оғирлаштирилган бурғулаш трубаларини ишлаб чиқди. Бу, бурғу ўқининг қийшайишига ёрдам берувчи жинсларни қазишда парма барқарорлигини таъминлайди.
Ускуналар 2014 йилнинг февраль-март ойларида етказиб берилади.