Петербургда 16 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди

Дата: 20:36, 28-02-2017.

Тошкент. 28 феврал. ЎзТАГ – Петербург Пулково аэропортида 16 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) РФ ИИВ транспорт бошқармасига асосланган ҳолда.

Муассаса маълумотига кўра, петербург аэропортининг транспорт полицияси 40 ёшли ўзбекистонлик эркакни қўлга олди.

У Ўзбекистонда талончилик учун халқаро қидирувга берилган. У 23 февралда аэропортнинг қўниш йўлакчасида қўлга олинди.

16 йилда эркак Исроил фуқаролигини олишга улгурган. Ҳозирда у хибсда сақланмоқда. Уни экстрадиция масаласи Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ҳал қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: