Петербургда рус тилида гапиришни билмайдиган ўзбек боласи топилди

Дата: 16:34, 21-09-2016.

Тошкент. 21 сентябр. ЎзТАГ – Петербург Петроград туманида рус тилида гапиришни билмайдиган 9 ёшли ўзбек боласи топилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фонтанка” интернет-газетасига маълум бўлишича, “19 сентябр соат 20 атрофида   Петроград тумани полициясига ўзбекистонлик 29 ёшли аёл мурожаат қилган. Унинг сўзларига кўра, ўша куни соат 13 атрофида Большая Посадская кўчасида жойлашган уйдаги хонадондан 9 ёшли ўғли ота-онаси билан уришиб қолганидан сўнг кетиб қолган.

“Бола гўёки мактабда ўқимаган ва рус тилини билмайди”, - дейилади хабарда.

20 сентябр тун соат 2 атрофида маҳаллий полиция болани топиб, ота-онасига қайтарган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: