Петербургда Ўзбекистон фуқароси ўз хотинини ўлдириб қўйди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Петербургда Ўзбекистон фуқароси ўз хотинини ўлдириб қўйди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) рус ОАВ асосланган ҳолда.
Хабар қилинишича, 16 июлда Петербургнинг Адмиралтейск туманида Ўзбекистон фуқароси ўз хотинини урган ва аёл олинган жароҳатлардан вафот этган.
“16 июл соат 03:10да Декабристлар кўчасидаги уйлардан бирида 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси 1990 йилда туғилган ўз хотинини жанжал пайтида ўлгунча урган. Аёл воқеа жойида вафот этган”, - деб хабар қилади ОАВ.
Оила ижара уйда яшагани маълум.
Эркакка нисбатан жиноят иши очилган.
Ҳозирда гумондорга нисбатан бошланғич чора масаласи ҳал этилмоқда.