Петербургдаги терактда Ўзбекистон, Беларусь, Тожикистон фуқаролари ва РФнинг 17 ҳудуди аҳолиси жабрланди

Дата: 16:02, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Петербург метросидаги терактда Ўзбекистон, Беларусь, Тожикистон фуқаролари ва РФ 17 ҳудуди аҳолиси жабрланди, деб хабар қилди журналистларга шаҳар губернатори Георгий Полтавченко, деб ёзади ТАСС.

Полтавченко петербург метрополитенида хавфсизликни текшириш доимий амалга оширилишини, унинг ёпилиши эса қайта террористик хуружлардан ҳимояланиш мақсадида амалга оширилганлигини қайд этди.

Шунингдек, у Санкт-Петербург ҳокимияти сайёҳлар хавфсизлиги учун барча зарур ишларни қилаётганлигини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамизки, душанба куни соат 14.40 атрофида Санкт-Петербургдаги  “Сенная” ва “Технология институти” станциялари ўртасида вагонда портлаш содир бўлган эди. Маълумотларга кўра, портловчи қурилмани ҳудкуш террорчи ҳаракатга келтирган.

РФ Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцованинг маълумотига кўра, теракт натижасида 14 киши қурбон бўлган, яна 49 киши касалхоналарда қолмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: