“Петромаруз” Сурхандарёда нефтни қайта ишлашни кўпайтиради
Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – 2015 йил бошида Россиянинг “Компания Петромаруз” (Санкт-Петербург) ширкати Ўзбекистоннинг Сурхандарё вилоятида оғир нефтни қайта ишлашни кенгайтириш бўйича лойиҳага киришишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Газета.uz нашри.
Россия компанияси иштирокида ташкил этилган “Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” ўзбек-россия ҚК нефтни қайта ишлаш бўйича қиймати $59,88 млнлик ускуналар сотиб олишга доир тендер эълон қилди.
Тендер ҚК лицензияли майдончасида битумли (оғир) нефтни қайта ишлашни кўпайтириш учун технологик ускуналарини етказиб беришни кўзда тутади. Таклифлар 23 сентябргача қабул қилиниб, якунлар йил охирида эълон қилинади.
Лойиҳа ҚКда бензин, дизел ва печ ёқилғиси ҳамда нефтбитум ишлаб чиқаришни ўртача 2 бараварга оширишни кўзда тутади. Лойиҳа муддати 3 йил.
Эслатиб ўтамизки, “Жарқўрғоннефтниқайтаишлаш” ҚК 2003 йилда россиянинг “Петромаруз” (55%) ва “Жарқўрғоннефть” ОАЖ (45%) томонидан ташкил этилган. 2005 йилнинг сентябрида ҚК оғир нефтни қайта ишлаш заводини ишга туширди. Заводнинг лойиҳа қуввати ёқилига 130 минг тонна хом оғир нефтни қайта ишлашга имкон беради, деб ёзади нашр.