Piaget заргарлик белгиси “Самарқанд ёғдулари” коллекциясини чиқарди

Дата: 15:26, 23-03-2016.

Париж. 23 март. ЎзТАГ – Жаҳонга машҳур Piaget заргарлик белгиси “Самарқанд ёғдулари” номли соатлар ва заргарлик буюмлари коллекциясини ишлаб чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компаниянинг расмий сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Ушбу қадим шаҳар форс тилидан таржима қилганда “тиллага кон” маъносини берувчи Зарафшон дарёси бўйидаги водийда жойлашган. “Самарқанд ёғдулари” коллекцияси шарқона эртаклар рамзларига тўлиб тошган айнан шу шаҳарга бағишланган. Коллекцияга кирган ҳар бир буюм ўзига хослиги ва бежиримлиги билан ажралиб туради”, - дейилади коллекциянинг Piaget сайтидаги тавсифида.

Янги коллекцияга Регистон тасвири туширилган эркаклар соатлари ва Самарқанд безакларига эга бўлган аёллар тақинчоқлари кирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: