Пляж футболи бўича Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида қатнашади
Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Шу йилнинг 6-14 октябрь кунлари Қатар пойтахти Дохада келаси йили Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Кубоги учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мусобақаларда 2013 йилги Жаҳон Кубоги саралаш баҳсларида Осиёнинг энг кучли 16 жамоаси сафига кирган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ўз навбатида, саралаш баҳсларида дастлабки уч ўринни эгаллаган терма жамоа 2015 йили Португалияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Кубоги финал босқичига йўлланмани қўлга киритади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.


