Пляж футболи бўйича Ўзбекистон термаси Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди

Дата: 10:24, 20-02-2015.

Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Қатар пойтахти Дохада жорий йил 23-28 мартда бўлиб ўтадиган пляж футболи бўйича Осиё чемпионати финал қисмининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон термаси БАА, Фаластин ва Ироқ термалари билан бирга “В” гуруҳига тушди. Аҳаджон Юсупов шогирдлари гуруҳ босқичини 23 мартда Фаластин билан ўйин билан бошлайдилар. Бир кун кейин Ўзбекистон БАА билан майдонга тушади. Гуруҳ босқичининг якуний ўйинида ўзбекистонликлар Ироққа қарши ўйнайдилар. Ушбу ўйин 25 мартда бўлиб ўтади”, – деб таъкидлашди Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Турнир регламентига кўра плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан икки жамоа чиқади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: