Почта хизматида автомобиль эгаларига жарималарни етказиб бериш бўйича махсус бўлим ташкил этилди

Дата: 15:19, 28-03-2017.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Почта хизматида автомобиль эгаларига йўллардаги видеокузатув камералари қайд этган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жарималарни етказиб бериш бўйича махсус бўлим ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу “Ўзбекистон почтаси” АЖ ва Ўзбекистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсилиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) ўртасидаги шартнома билан кўзда тутилган. 

2017 йил 15 мартидан транспорт воситалари ҳайдовчилари ва мулкдорларига Тошкент шаҳрининг чорраҳаларида ўрнатилган камералар қайд этган қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар тўлдирилиши ва жарималар юборилиши бошланди.

 Янги бўлинманинг асосий вазифалари қилиб йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар солиш тўғрисидаги Ички ишлар вазирлиги баённомаларини қабул қилиб олиш, уларни саралаш, қоғозга кўчириш ва автомобил эгасининг доимий турар жойи бўйича билдиришномаларни етказиб берилишини таъминлаш каби ишлар белгиланган.

Шунингдек, бўлинма томонидан билдиришномалар етказиб берилганлиги тўғрисидаги ахборотларни ички ишлар органлари автоматлаштирилган маълумотлар базасига киритиб бориш амалга оширилмоқда.   

Янгилик билан ўртоқлашиш: