Поезддан тушириб олинган икки тожикистонлик 6 йилга қамалди

Дата: 16:40, 30-07-2015.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда поезддан тушириб олинган икки тожикистонлик 6 йилга қамалди, деб хабар қилади пайшанба куни Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Ўзбекистонда диний экстремизмни тарғиб қилганликда айбланиб Душанбе-Москва поездидан тушириб олинган икки Тожикистон фуқароси озодликдан маҳрум қилинди”, - деб хабар беради Ўзбекистон ОАВ.

Тожикистон фуқаролар бўлган Ш.Хайдаров ва Х.Бекназаровлар Душанбе-Москва поездини божхона текширувида Нишон туманида хибсга олинган эди. Йўловчилар Ўзбекистон Тожикистонга йўл олган бўлиб, декларацияда олиб ўтилаётган диний материаллар ҳақида кўрсатмаганлар.

Жиноят ишлар бўйича Нишон туман суди Ш.Хайдаров ва Х.Бекназаровларни 6 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: