Покистон элчиси Ўзбекистондаги дипмиссиясини якунламоқда
Тошкент. 23 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Покистоннинг ўз дипломатик миссиясини якунлаётган элчиси Риаз Ҳуссайн Бухорийни қабул қилди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Учрашувда Остона шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммити ишида иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг 8 июндаги учрашувида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Покистон муносабатларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди”, - дейилади жума кунги хабарда.
Шунингдек, томонлар давлатлараро ҳамда Ўзбекистон ва бошқа давлатарнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Покистон тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган ШҲТ форматида ҳамкорликни мустаҳқамлаш тарафдори эканлигини тасдиқлашди.
А.Камилов тўрт йиллик дипломатик фаолиятини якунлаётган “элчининг мамлакатимиздаги самарали меҳнатини ва унинг Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини қайд этди”.
Ўз навбатида Риаз Ҳуссайн Бухорий “унинг Тошкентдаги дипломатик миссия раҳбаридек юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди”.