Покистон ва Ўзбекистон қўшма декларация ва иккитомонлама хужжатларни имзолашни режалаштирмоқдалар

Дата: 13:00, 16-11-2015.

Тошкент. 16 ноябр. ЎзТАГ – Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шарифнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қўшма декларация ва иккитомонлама хужжатларни имзолашни режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабарига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 2015 йил 17-18 ноябр кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Ташриф дастуридан икки мамлакат раҳбарларининг учрашув ва музокаралари ўрин олган. Уларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида Қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар имзоланиши ҳам мўлжалланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: