Покистон Ўзбекистон билан тўғридан тўғри темир йўл ва ҳаво алоқасини йўлга қўйишдан манфатдор

Дата: 17:30, 19-12-2016.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Покистон Ўзбекистон билан тўғридан тўғри темир йўл ва ҳаво алоқасини йўлга қўйишдан манфатдор. Бу ҳақида Покистон темир йўллар вазири Хаважа Саъд Рафиқ Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фуркат Сидиқов билан учрашувда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Покистон ОАВ асосланган ҳолда.

Томонлар Ўзбекистон ва Покистон иккитомонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириши зарурлигини таъкидлаб ўтишди.

Вазир икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри транспорт алоқалари савдо алоқалари ва иккитомонлама муносабатларни яхшилашга ёрдам беришини қайд этиб ўтди.

Томонлар, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва темир йўл соҳасида мутахассисларни тайёрлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: