Покистонга етиб келган ўзбек делегацияси “аниқ натижаларга” эришишни режалаштирмоқда

Дата: 11:12, 19-04-2018.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ўзбек делегацияси Покистон Ислом Республикасида “аниқ натижаларга” эришишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълумотига кўра, делегация қатор икки томонлама учрашувлар ташкил қилиш ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш учун етиб келган.

Покистон Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазирлиги, Савдо вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирликларида учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, делегация Покистон савдо-саноат палаталари ва йирик компаниялар раҳбарлари вакиллари билан учрашади, шунингдек, Покистон ишбилармон доиралари иштирокида В2В шаклда музокаралар ўтказади.

Ўзбекистон делегацияси таркибига Ўзбекистон ССП раиси Адҳам Икромов, Давлат инвестиция қўмитаси, “Ўзтекстилсаноат”, “Ўзсаноатэкспорт”, “Ўзагротехмаш”, “Ўзбекчармпойабзали”, Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги масъул раҳбарлари кирганлар.

Ташриф якунлари бўйича аниқ натижаларга эришиш режалаштирилмоқда.

Сурат манбаи: http://saat.kg/2016/kyrgyz-kytaj-kyzmattashtygy-forumunda-bir-katar-dokumentterge-kol-koyuldu/

Янгилик билан ўртоқлашиш: