Полиэтилен ва рангли металллар ЎзРТХБда экспорт бўйича сотувлар етакчиси бўлдилар

Дата: 22:54, 07-09-2015.

Тошкент. 7 сентябр. ЎзТАГ – Полиэтилен ва рангли металллар августда Ўзбек республика товар хом-ашё биржасида (ЎзРТХБ) экспорт бўйича сотувлар етакчиси бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Биржа матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Валюта савдо майдончасида $4,2 млнлик биржа товарлари сотилди, шу жумладан полиэтилен 56% улуш билан ва рангли металлар – 43% ташкил этди”.

Биржа бозорида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 615,7 сўм, яъни биржада тузилган барча битимларнинг 78% ташкил этди. Биржа бозорининг катта қисми ёки 49% қурилиш моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллади. 2014 йилнинг август ойи билан солиштирганда суюлтирилган газнинг сотилиши 32%, унинг улуши эса 11%дан 15%гача ўсди.

2015 йилнинг август ойида “ЎзРТХБ”нинг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 787,1 сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг тегишли давридаги кўрсаткичга деярли мосдир.

$1= 2601,06 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: