Польша делегацияси инвестицион форумда қатнашиш учун Тошкентга келади

Дата: 17:05, 29-10-2015.

Тошкент. 29 октябр. ЎзТАГ – 5 ноябр куни иқтисодиёт вазири ўринбосари Гражина Хенцлевска бошчилигидаги Польша Республикаси делегацияси Халқаро инвестицион форумда қатнашиш учун Тошкентга келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлими хабар қилди.

Шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадларида 5 ноябрда польяк-ўзбек бизнес-форуми ва кооперация биржаси ташкил этилади. Тадбир “Miran International” меҳмонхонасида бўлиб ўтади.

Унда икки мамлакат тадбиркорларига алоқалар ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилиш имконияти берилади.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентдаги Халқаро инвестицион форумда Ўзбекистоннинг хусусийлаштириш, хорижий стратегик инвесторларга сотиш бўйича давлат дастурига киритилган етакчи корхоналарининг тақдимотлари ўтказилади. Янги инвесторлар олинган корхоналарни модернизация қилиб, технологик жиҳатдан янгилашлари, рақобатбардош маҳсулотлар чиқариб, замонавий корпоратив бошқарувини жорий этишлари зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: