Польша делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама музокаралар ўтказиш учун етиб келди

Дата: 19:01, 12-06-2017.

Тошкент. 12 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Польша ҳукуматининг хориждаги поляклар бўйича вакили, сенатор Анна Мариа Андерс бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“Польша делегацияси Ўзбекистонга турли шакллардаги икки томонлама музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон ҳудудида дафн этилган Польша генерали В.Андерс армияси аскарлари хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун келган”, - дейилади душанба кунги хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш нуқтаи-назаридан муҳокама қилингани ҳам маълум қилинди.

Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: