Польша илк марта Ўзбекистон ва Тожикистон олий таълим муассасалари учун лойҳаларни амалга оширди

Дата: 11:08, 06-11-2018.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Самарқанд ветеринар тиббиёт институтида Польша кўмагида мультимедия таълим тизими жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, мультимедиали таълим тизимини жорий этиш ветеринария паразитологияси соҳасида ўқитишга йўналтирилган.

Шу билан бирга, польша томони шундай тизимни Душанбедаги Шириншох Шохтемур номли Тожикистон Аграр университетининг ветеринария факультетида ҳам жорий қилди.

Тадбир Польша Ташқи ишлар вазирлиги томонидан молиялаштирилган польяк Тараққиёт мақсадларида ҳамкорлик дастури доирасида амалга оширилди.

Ушбу дастур доирасида Самарқанддаги СВТИнинг Ветеринар профилактика ва даволаш факультети, шунингдек, ТАУнинг Ветеринар тиббиёт факультети, хусусан, Душанбедаги микробиология ва вирусология лабораториясига польшалик ҳамкор Opta-Tech Sp. z o.o ширкатининг ускуналари топширилди.

Бу Польшанинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги биринчи лойиҳаларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: