Польшада поляк-ўзбек ССП ташкил этилди
Тошкент. 15 март. ЎзТАГ – Варшавада Поляк-ўзбек савдо-саноат палатаси ташкил этилди, унинг асосий мақсади икки мамлакат тадбиркорларига алоқаларни ўрнатиш ҳамда бизнес-ҳамкорлар топишда ёрдам беришдан иборатдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қўшма ССПнинг бош директори этиб Ўзбекистонда кўпчилик яхши танувчи Яцек Михальски тайинланди. У кўп вақт давомида Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонасининг Савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлимида ишлаган ва уни бошқарган.
Ўз вақтида ушбу бўлим Ўзбекистонда бўлиб ўтган барча бизнес-кўргазмаларнинг иштирокчиси бўлган ва кўпинча 10-30 поляк компанияларини ягона стендда тақдим этган. Бугун ушбу тажриба ССП ишида қўл келади.
Қўшма ССПнинг раиси этиб таниқли поляк бизнесмени, KOPAX P.K. компаниясининг бошлиғи Петр Козловски сайланди. У 10 йилдан ортиқ ўзбекистонлик ҳамкорлари билан текстиль саноатида ишламоқда.
Палата Польша бизнеси иштирокида ишбилармонлик миссияларининг ташкилотчиси бўлиши режалаштирилмоқда.
Сурат манбаи: https://nuz.uz/ekonomika-i-finansy/11563-polsha-uzbekistan-perspektivy-sotrudnichestva-sderzhannyy-optimizm.html