Польшада Ўзбекистоннинг репрессиялар тўғрисидаги маърузаси тақдим этилди
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари архивларининг “Тарих ва архивларнинг мураккаб масалалари” халқаро конференциясида тақдим этилди. Тадбир Польшада бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзархив” агентлигидан маълум қилишларича, конференцияда “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида репрессия қилинган шахслар хотирасини абадийлаштиришнинг янги жиҳатлари” маърузаси тақдим қилинди.
Маъруза “Ўзархив” агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг бошлиғи А.Маҳкамов томонидан тақдим этилди.
Маърузада репрессия қилинган шахслар (1937-1953 йилларда) хотирасини абадийлаштириш ишининг барча йўналишлари, Ўзбекистоннинг архив хужжатлари, тарихчи ва архивчилар олдида турган янги вазифалар тилга олинган.
Жорий йилда Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари архивларининг “Тарих ва архивларнинг мураккаб масалалари” халқаро конференцияси 16-марта ўтказилди. У Польша Давлат архивлари бош дирекцияси ва Миллий хотира институти томонидан ташкил этилган.
Конференция ишида Руминия, Россия, Беларусь, Болгария, Босния-Герцоговина, Литва, Ўзбекистон, Украина, Польша, Қозоғистон, Қирғизистон, Эстония, Хорватия, Словения ва бошқа мамлакатлар архивлари вакиллари қатнашдилар.