Польшага ўзбек товарлари етказиб бериш 8% кўпайди

Дата: 16:04, 15-11-2016.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – Поляк томони маълумотларига кўра, 2016 йил январ-августда Польша ва Ўзбекистоннинг савдо айланмаси $71 млнни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, кўрсатилган муддатда польяк-ўзбек товар айланмасида турфа тамойиллар кузатилди.  Польшанинг Ўзбекистонга экспорти қисқариш баробарида ўзбек товарларининг Польшага етказилиб берилиши 8% ошган. Натижада ўзаро савдодаги сальдо 24% қисқариб, $36 млн тенг бўлган.

Польша экспортида қора моллар (23%), кимё саноати маҳсулотлари (20% атрофида), машина, станоклар, ускуналар (14%), рангли металлардан буюмлар (12% атрофида) етказиб бериш асосий ўринларни эгаллади.

Бу йили рангли металлар, тош, гипс, чарм тери маҳсулотлари экспорти сезиларли даражада ўсган. Ушбу муддатда поляк экспорти 19 турдаги маҳсулотларни ташкил қилган. 

Ўзбекистондан эса асосан пахтани қайта ишлаш маҳсулотлари, текстиль маҳсулотлари импорт қилинган (47,5%).  Минераль маҳсулотлар поляк импортининг 30%, кимё саноати маҳсулотлари 20% атрофидани ташкил этган. Ўзбекистондан жами 12 турдаги моллар импорт қилинган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: