Польшанинг “Multibud W.Clurzyński” компанияси Ўзбекистонда қурилиш материаллари заводи қуриш ниятида

Дата: 11:30, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Польшанинг “Multibud W.Clurzyński” компанияси Ўзбекистонда замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводи қуришни кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мен Ўзбекистоннинг салоҳиятини ва мамлакатда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароит ҳамда енгилликлардан хабардорман. Биз ўзбек ҳамкорларимиз, хусусан, “Ўзқурилишматериаллари” АК билан шаҳар ва қишлоқларда қурилиш ишлари учун қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуришни режалаштирмоқдамиз. Бу завод қурилиш материалларида термотизимларни қўлланиши билан ажралиб туради, бу эса иссиқлик ва электр энергияни сезиларли даражада тежашга имкон беради”, – деб таъкидлади Multibud W.Clurzyński бошқаруви раиси Вацлав Цлужиньский. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: