Польшанинг Ўзбекистондаги янги элчиси дипмиссиясини бажаришга киришди
Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Польшанинг Ўзбекистондаги янги элчиси дипмиссиясини бажаришга киришди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
“2016-йилнинг 14-январ куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Полша Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Пётр Ивашкевич билан учрашди”, - дейилади хабарда.
Вазир элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилгани ҳам айтилмоқда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Полша муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва ўзаро манфаат касб этадиган бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилингани таъкидланмоқда.