Поляк инвесторлари Тошкент лакбўёқ заводини модернизация қиладилар

Дата: 12:15, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Поляк инвесторлари Тошкент лакбўёқ заводида эмаллар ва лаклар ишлаб чиқариш бўйича замонавий технопарк яратиш ниятидалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016-2020 йиллар орасида инвесторлар завод ҳудудидидаги бинолар қуриш ва реконструкция қилиш орқали ишлаб чиқариш мажмуини барпо этадилар. Шунингдек, эски ускуналар алмаштирилиб, сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш бўйича ихчам завод борпо этилади”, - деб таъкидлашди корхонада.

Бундан ташқари, янги мажмуада автопаркка эга бўлган логистик марказ яратилади, импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш бўйича бошқа лойиҳалар ҳам амалга оширилади. Ушбу маҳсулотлар маҳаллий бозорда сотилади, экспортга ҳам чиқарилади. Бунинг устига, 1,5 минг янги иж жойи яратилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: