Польяк компанияси йилига 2,5 минг атрофида ўзбекистонликларни ишга жойлаштиришни режалаштироқда

Дата: 16:05, 20-06-2017.

Тошкент. 20 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Польшанинг “JP Construct sp.z.o.o.” компанияси билан Ўзбекистон фуқароларини мазкур мамлакатга ишга жалб қилиш ва ёллаш тўғрисида битим имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига асосланган ҳолда.

“Поляк ширкати европанинг ушбу давлатида йилига 2,5 минг ўзбекистонлик фуқарони иш билан таъминлашни режалаштирган. Жорий йилнинг мартида агентлик делегацияси Польшага ташриф буюрган эди. Лодзин ва Люблин ҳудудлари губернаторлари билан учрашувларда агентлик тақдимоти ўтказилди ҳамда мазкур ҳудудларнинг йирик бизнес тузилмалари учун брифинглар ташкил қилинди. Кўплаб етакчи компаниялар билан келажакда ҳамкорлик қилишга доир келишувлар имзоланди”, - деб таъкидланади агентлик матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирги кунда “JP Construct sp.z.o.o.” компанияси 50 нафар кишини танлаб олди, ҳозирда улар кетишга тайёргарлик кўришмоқда. “Арроу” кадрлар агентлиги ҳайдовчилар, музлатиш цехлари учун ишчилар, бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар сўраб мурожаат қилган. Улар оддий талабларни қўйишмоқда, яъни ходим меҳнатга лаёқатли ва соғлом, малака ҳамда тажрибага эга бўлиши, борадиган мамлакатнинг тили ва қонунларини маълум даражада билиши лозим.

Иш берувчи вакили ишчининг хужжатлари билан шахсан танишади ва суҳбат ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: