Порошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчисини лавозимидан бўшатиш тўғрисидаги фармонини имзолади

Дата: 15:36, 13-03-2019.

Тошкент. 13 март. ЎзТАГ – Украина президенти Петр Порошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчисини лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

“Савченко Юрий Васильевични Украинанинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод қилиш”, - дейилади ҳужжат матнида.

Эслатиб ўтамиз, 65 ёшли Юрий Савченко 2010 йилдан буён Украинанинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган.

Сурат манбаи: delo.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: