Португалияда ўзбек эшкакчиларининг йиғини бўлиб ўтмоқда

Дата: 16:59, 06-12-2016.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – 2016 йил 3-25 декабр орасида Португалияда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон термасининг ўқув машқ йиғини бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Йиғинлар 2017 йилги Жаҳон кубоги, жаҳон ва Осиё чемпионатлари, 2018 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик доирасида ташкил этилган.

Ҳозирда ушбу базада Германия, Польша, Украина, Англия, Швеция ва бошқа термалар ҳам йиғин ўтказмоқдалар. Ўзбек эшкакчилари улар билан бирга машқ қилмоқдалар.

Айниқса 2017 йилги жаҳон ва Осиё чемпионатларида медаллар учун курашувчи жамоавий экипажларни шакллантиришга катта эътибор берилмоқда.

Жамоа таркибида 2014 йилги Осиё ўйинлари (Инчеон, Корея), 2015 йилги Осиё чемпионати (Палембанг, Индонезия) ғолиб ва совриндорлари, ўтган Олимпиада иштирокчилари ва ёш спортчлардан иборат истиқболли заҳира аъзолари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: