POSCO-Daewoo корейс корпорацияси Тошкентда High Tech City комплексини қуришга ёрдам беради
Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – POSCO-Daewoo корейс корпорацияси Тошкентда High Tech City маъмурий-маиший комплексини қуришга ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон раҳбарининг Сеулга ташрифини ёритиш бўйича матбуот маркази хабар беришича, корейс корпорацияси билан бу тўғрисида келишувга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси эришган. Имзоланган келишув қўшма лойиҳани Ўзбекистон пойтахтида амалга оширишни кўзда тутади.
Майдони 60 гектардан ортиқ бўлган комплексда офис бинолари, савдо-кўнгилочар майдончалари, турар жойлар ва парк зоналарини ўз ичига олади.
Ҳозирда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва “POSCO-Daewoo” компанияси вакиллари томонидан ташкил этилган қўшма ишчи гуруҳи ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича умумий концепцияни ишлаб чиқмоқда ва “High Tech City” мажмуасини келажакда жойлаштириш мумкин бўлган жойнинг вариантларини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамизки, “POSCO-Daewoo” халқаро савдо ва инвестиция компанияси бўлиб, девелопер ва кўчмас мулк соҳаларида лойиҳалар ташкилотчиси сифатида катта тажрибага эга.
22-25 ноябр орасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлиб турибди.