“Потребители.уз” ҳамжамияти томонидан сўралганларнинг учдан биридан кўпи бозордан олинган қаймоқни афзал кўришди

Дата: 17:23, 14-07-2017.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – “Потребители.уз” ҳамжамияти томонидан сўралганларнинг учдан биридан кўпи – 643тадан 243таси бозордан олинган қаймоқни афзал кўришди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳамжамиятнинг Facebookдаги саҳифасига асосланган ҳолда.

Айни пайтда иккинчи ва учинчи ўринларни бир оз фарқ билан Kamilka (95) ва Pure Milky (87) брендлари олди. Тўртинчи ўринни “Молочный домик” 53 овоз билан эгаллади. Кейинги ўринларда “Доброе деревенское утро” (25), Musaffo (20), “Ибрагимов” ХК (18) ва Олой бозори қаймоғи (17) ва Izzat (14) брендлари эгаллашди.

“Best Диёр”, “Диер бизнес” ва “Нестле сутим” брендлари юқоридагилардан кўра камроқ оммалашган. Қолганлар бундан ҳам паст ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамизки, 2017 йил июлида “Потребители.уз” норасмий ҳамжамияти иштирокчилар қандай қаймоқ ёки сметанани харид қилишни афзал кўришлари ҳақида сўров ўтказди. Овоз беришда жами 643 киши қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: