Пойтахт бозорларидан бирида катта ёнғин чиқди

Дата: 11:12, 13-08-2014.

Тошкент.13 август. ЎзТАГ – Кеча, 12 август куни Тошкентдаги “Чинни бозор” идиш-товоқлар бозорида йирик ёнғин содир бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ёнғин электр токи ўтган симлардаги қисқа туташув туфайли юзага келган, натижада “Бест плюс” савдо мажмуида (чинни буюмлар бозори) ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизматлари томонидан ёнғин ўчоқлари бартараф қилинди, ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин натижасида 20та атрофидаги савдо нуқталарига зарар етган. Юзага келган зарар миқдори аниқланмоқда”, - дейилади Ўзбекистон ИИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: