Пойтахт ИИББ Боровский коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимовнинг вафоти сабабларини очиқлади

Дата: 12:52, 05-06-2017.

Тошкент. 5 июн. ЎзТАГ – Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) матбуот анжуманида Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимовнинг вафотидан кейин маълумотнома ёзиб берган танатология бўлими хулосаларини очиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугунги кунда фақат маълумотнома мавжуд. Суд-тиббий экспертиза тайинланган, йигит оғир аҳволда бўлгани сабабли у чўзилиб кетган. Энди хулоса олинади. Танатология бўлимининг 2017 йил 1 июндаги 942 сонли маълумотномасига кўра, Жасурбек Ибрагимовда қорин органлари жароҳати, ўн икки бармоқли ичакнинг кўплаб ёрилишлари, ўнг буйракнинг шикасти, ўткир жароҳатдан кейинги холецистит, ўчоқли панкреонекроз ва перитонит бўлган”, - деб таъкидлади Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник Дониёр Тошхўжаев.

Эслатиб ўтамизки, 1 июнда Боровский номидаги Тошкент тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Ибрагимовнинг дафн маросими бўлиб ўтди. У курсдошлари томонидан калтаклангани тахмин қилинмоқда. Шифокорлар бир ой давомида унинг ҳаёти учун курашганлар ва уч марта мураккаб операция ўтказганлар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: