Пойтахт маъмурияти Tashkent city нинг бир қатор янги кўчалари учун номларни таклиф қилди

Дата: 17:11, 21-10-2019.

Тошкент. 21 октябрь. ЎзТАГ – Тошкент шаҳар маъмурияти Tashkent city халқаро бизнес марказининг бир қатор янги кўчалари учун номларни таклиф қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳаси СОВАЗ порталида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, биринчи номсиз кўчани "Янги Тошкент", иккинчисини – "Янги Тошкент тор кўчаси", учинчисини – "Ўқчи", тўртинчисини – "Заргар", бешинчисини – "Ҳадра", олтинчисини – "Ҳадра тор кўчаси" деб номлаш таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Tashkent city бизнес марказида Конгресс зали ва Хилтон меҳмонхонаси қурилиши якунланди.

Сурат манбаи: imag.one

Янгилик билан ўртоқлашиш: