Пойтахт милицияси ЙҲҚ бузувчиларни қидиришнинг автоматлашган тизимини олади

Дата: 11:32, 30-06-2017.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Тошкентда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари автомобилларини автомашиналарнинг давлат рақамларини автоматик аниқлаш ва қоидабузарликларни қайд этиш бўйича махсус “Автокон” тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа тафсилотлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга тақдим этилди.

“Йўл ҳаракати инспектори машинасига ўрнатиладиган ушбу махсус қурилма қоидабузарлик содир этиб, жарима тўламай юрган транспорт воситаларини бевосита ҳаракат жараёнида аниқлаш имконини беради”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Тизим автомобиллар рақамларини қайд этиб бориб, уларни жаримани ўз вақтида тўламаган қоидазузарлар маълумотлари базаси билан ўта тезликда солиштиради. Агар автомобилга ўтказиб юборилган жарима ёзилган бўлса, транспорт воситаси инспекторлар томонидан тўхтатилиб, жарима майдончасига жойлаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: