Пойтахт супермаркетларида юқумли касаллик тарқатувчи таёқчалар мавжуд бўлган қаймоқ сотилган

Дата: 17:09, 30-05-2016.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Давлат рақобат қўмитасига Тошкентда истиқомат қилувчи истеъмолчидан Себзор кўчасидаги Sunday супермаркетидан харид қилинган қаймоққа шикоят келиб тушди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сотиб олинган маҳсулот бактериологик таҳлил учун Олмазор тумани санитар-эпидемиология назорати марказига йўналтирилди. Ўтказилган таҳлил натижасида эса, топширилган намунада ичак таёқчаси борлиги аниқланди”, - деб таъкидлашди Давлат рақобат қўмитасида.

Кўрилган чоралар натижасида товар шаҳар супермаркетлари ва савдо мажмуаларидан олиб қўйилган.

Санитар-эпидемиология назорати маркази тезкор текширув ўтказиб, унинг натижасида “Хосиятли қут-барака” ширкати томонидан сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш тўхтатилган. Шунингдек, жамият раҳбариятига Маъмурий кодексга биноан жарима солинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: