Пойтахтда “Менинг Тошкентим” мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади

Дата: 09:29, 06-05-2016.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – 13-15 майда “Истиқлол” санъат саройида “Менинг Тошкентим” мюзикли премьераси бўлиб ўтади. Унда таниқли ретро қўшиқлар шоу-бизнес, кино ва театр юлдузлари томонидан жонли равишда ижро этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

““Менинг Тошкентим” – бу янги турдаги мусиқали шоудир. Мюзиклга ўзбек маҳалласида истиқомат қилувчиларнинг шу кунларда бўлиб ўтган ҳаётлари асос қилиб олинган. Оригинал хореография, жонли ижро имкониятларини, ёрқин декорациялар, актёрлик маҳорати ва муллифлик ёндошуви ажойиб кайфият туғдиради”, - деб таъкидлашди лойиҳа муаллифлари.

Мюзиклда таниқли ўзбек артистлари Муҳаммадисо Абдулхаиров, Фотима Режаметова, Адиз Ражабов, Асал Шодиева ва бошқалар ўйнаганлар.

Лойиҳа режиссёр-постановкачилари Ҳасан ва Ҳусан Солиҳовлар бўлиб, улар машҳур “Қор маликаси” мюзикли билан донг таратганлар. Шунингдек, Ҳасан Солиҳов бош роллардан бирини ҳам ижро этади. Ретро қўшиқлардан ташқари мусиқа устида таниқли композитор Адҳам Абдураимов ҳам ишламоқда. Лойиҳанинг вокал раҳбари эса “Алладин” эстрада студиясининг етакчиси Рустам Ҳамроқулов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: