Пойтахтда таниқли тошкентлик шоир ва ёзувчининг ижодий кечаси бўлиб ўтди

Дата: 16:20, 19-06-2015.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Тошкентда рус тилида ёзувчи етакчи ўзбек шоири Бах Аҳмедовнинг ижодий кечаси бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Кеча давомида Аҳмедов “Расмларга қолдирилган изоҳлар” нодир лойиҳаси доирасида туғилган бир неча асарларни ўқиб берди. Лойиҳа май ойида бошланган бўлиб, ижтимоий тармоқларда катта муваффақият қозониб, ижод жараёнига дунёнинг кўплаб мамлакатларидан бўлган кишиларни жалб қилди. Лойиҳа доирасида истаган киши жаҳон тасвирий санъати жавоҳирларидан бири бўлган севган асарини шоирга жўнатиши, Бах эса асар сюжети ёки мазмунига мослаб ўзига хос изоҳ-шеър ёзади. Бугунга келиб бундан шеърлар сони юздан ошди ва ҳатто “Суратларга қолдирилган изоҳлар” лойиҳасига ҳам асос солинди”, – деб таъкидлашди Россия Фан ва маданият марказида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: