Пойтахтнинг “Баркамол” жамоаси регби-15 бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди

Дата: 12:41, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Эркаклар ўртасида регби-15 бўйича тўртинчи Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2014 йилги чемпионатда мамлакатнинг турли ҳудудларига мансуб тўққиз жамоа қатнашди. Турнир икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда жамоалар бир неча гуруҳларга бўлиниб, бир-бирлари билан ўйнадилар. Кейинги босқичга ҳар бир гуруҳдан энг кўп балл тўплаган иккитадан жамоа чиқди. Булар “Баркамол” (Тошкент Олий умумқўшин билим юрти жамоаси), “Шижоат” (24358 қўшин қисми), “Университет” (Ўзбекистон Миллий университети), “West Tigers” (Халқаро Вестминстер университети) жамоаларидир”, – деб таъкидлашди Регби федерацияси матбуот хизматида.

Яримфиналлар якунлари бўйича “Баркамол” ва “Университет” жамоалари ғолиб бўлди, учинчи ва тўртинчи ўринларни “Шижоат” ва “West Tigers” клублари олди. “Бронза” учун курашда “Шижоат” 51-6 ҳисобида ғалаба қозонди. Финал ўйинида эса “Баркамол” 31-7 ҳисобида устун келди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: