Пойтахтнинг “Бунёдкор”и Тошкентда голландиянинг “Фейеноорд”ига қарши ўйин ўтказиши мумкин

Дата: 09:28, 12-11-2015.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Пойтахтнинг “Бунёдкор”и Тошкентда Роттердамнинг “Фейеноорд” клубига қарши ўйин ўтказиши мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Олинган маълумотга кўра, шу кунларда Роттердамнинг таниқли “Фейеноорд” клуби вакиллари Ўзбекистонда бўлиб туришибди.

“Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор” стадиони, бу ердаги шароитларни кўздан кечиришди, газон сифатини ўрганишди. Улар кўрганларидан қониқиш ҳосил қилиб, бу ерда “Бунёдкор” ва “Фейеноорд” клуби ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этишни таклиф қилишди.

“Қишки йиғинларимиз доирасида “Бунёдкор” жамоаси билан Дубай шаҳрида назорат учрашуви ўтказган эдик. Ўша учрашув 1:1 ҳисобида якун топган эди. Бу ерда яратилган шароитлар билан танишар эканмиз, келажакда яна ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича ҳамма имкониятлар борлигига амин бўлдим. “Бунёдкор” стадиони дизайни ва ундаги имкониятларни кўриб ҳайратландим”, - деди “Фейеноорд” клуби менежери Гидо Даниэль Вадер.

Янгилик билан ўртоқлашиш: