Пойтахтнинг “Бунёдкор” клуби Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоасига ютқазди

Дата: 09:59, 12-03-2014.

Тошкент. 12 март. ЎзТАГ – Осиё чемпионлар лигасининг иккинчи тури доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Қатарнинг “Ал Жаиш” жамоасини қабул қилди, деб хабар бермоқдаЎзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қатарлик клубнинг бразилиялик ўйинчиси Нилмар ўйиннинг асосий қаҳрамони бўлди. Айнан у “Бунёдкор” дарвозасига ўйиннинг 33 ва 70 дақиқиларида икки гол киритди. Омади чопиб, голлар сонини бундан ҳам ошириши мумкин эди. Бизнинг ўйинчиларимиз қўшиб берилган вақтнинг охирги дақиқасида битта жавоб тўпи киритишга улгуришди. Унга Баҳодир Пардаев муаллифлик қилди, - деб таъкидлади “Бунёдкор” матбуот хизматидаги манба.
Энди икки ўйиндан кейин “Бунёдкор” гуруҳда 1 очко билан учинчи ўринди бормоқда. Биринчи ва иккинчи ўринларда Эроннинг “Фулад” ва Қатарнинг “Ал-Жаиш” жамоалари жойлашган. Улар ҳисобида тўрттадан очко бор. Охирги ўринда ягона очко билан “Ал Фотиҳ” клуби турибди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: