Пойтахтнинг “Бунёдкор” клуби ҳимоячи Ислом Иномовни ўз сафига қабул қилди

Дата: 08:06, 17-03-2014.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон чемпиони тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси пойтахтнинг “Локомотив” клуби ҳимоячиси Ислом Иномов билан шартнома тузди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Чемпионат бошланиши олдидан клуб ҳимоя линиясини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Осиё чемпионлар лигасининг ўйинлари жамоа ҳимоясида жиддий муаммолар борлигини кўрсатди. Шу сабабли Ислом Иномовни “Бунёдкор”га яна таклиф этишга қарор қилинди. У 2001 йилда жамоа сафида ўйнаган, шу сабабли мослашишга узоқ вақт кетмайди”, - деб таъкидлашди жамоа матбуот хизматида.
Бундан бир оз илгари “Локомотив” сафидан мамлакат чемпиони сафига яна бир хужумчи Анвар Ғафуров келиб қўшилган эди

Янгилик билан ўртоқлашиш: